Европалик сайловчилар манфаатлари АҚШ гегемонлигига қурбон бўлишини кутмаганди – Клишас

Клишас: Европалик кўплаб ақлли одамлар Путин нима кутгани/кутмагани ҳақида гапиришни яхши кўради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Европалик сайловчилар ўз манфаатлари АҚШ гегемонлигига қурбон бўлишини кутмаган эди. Бу ҳақда Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишас таъкидлади.
Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари самарали ва тўғри эканини, Украина можаросига Европанинг ягона жавоби Россия президенти Владимир Путинни ҳайратда қолдириши мумкинлигини айтган эди.
“Европалик кўплаб ақлли одамлар Путин у ерда нима кутгани/кутмагани ҳақида гапиришни яхши кўради. Мана, европалик сайловчилар, албатта, европалик сиёсатчилар ўз манфаатларини Вашингтон гегемонлигига осонликча қурбон қилишларини кутмаган эди”, деб ёзади сенатор ўзининг Telegram каналида.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.