ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Энергодарда украиналик диверсантлар гуруҳи қўлга олинди, деб маълум қилди РИА Новости агентлигига Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов.
“Запорожье атом электр станциясида террорчилик ҳаракатини тайёрлаган бир гуруҳ украиналик диверсантлар қўлга олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, украиналик диверсантлар МАГАТЭделегацияси ташрифи чоғида теракт уюштиришни режалаштиришган. Мақсад – Россия ЗАЭС хавфсизлигини таъминлай олмаслигини кўрсатиш бўлган, деди Рогов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Киевдан 15 наварга яқин МАГАТЭ делегацияси вакиллари Запрожье АЭСи томон йўлга чиқишган. Улар АЭСдаги вазият билан яқиндан танишишни, хавфсизликни текширувдан ўтказиш ва у ерда доимий кузатув ташкил қилишни режалаштиришмоқда. Шуниншгдек делегация вакиллари АЭС учун керакли бўлган эҳтиёт қисмларни ҳам олиб келишмоқда.
Маълумот учун, Россия махсус операция давомида рус ҳарбийлари Запорожье вилоятининг Азов денгизи қисмини ва бутун Херсон вилоятини назорат остига олди, Херсон, Мелитопол ва Бердянск каби йирик шаҳарларни эгаллаб олди ва Украинани Азов денгизидан узиб олди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Минтақалар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.