Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилди

Ғолиблар 1000 АҚШ доллари, 2-ўринга 500 АҚШ доллари, 3-ўрин соҳибларига 300 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилди. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бойсун туманининг Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилди. Марафонда вилоят ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ўзаро беллашди.
Халқаро вело ва югуриш марафони
Қизғин баҳсларга бой бўлган халқаро хайрия марафони якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди.
Халқаро вело ва югуриш марафони
Вело марафон:
1-ўрин – Азимбек Абдуллаев (Тошкент вилояти);
2-ўрин – Алламурод Раҳмонов (Қумқўрғон тумани);
3-ўрин – Раман Исломов (Термиз шаҳри).
Югуриш марафони:
1-ўрин – Шоҳруҳ Давлатов (Сариосиё тумани);
2-ўрин – Евгений Фадеев (Термиз шаҳри);
3-ўрин – Муродали Сатторов (Бойсун тумани), Шарофиддин Холмирзаев (Термиз шаҳри).
Ғолиблар 1000 АҚШ доллари, 2-ўринга 500 АҚШ доллари, 3-ўрин соҳибларига 300 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Халқаро вело ва югуриш марафони