Байрам кунлари қатор шаҳарларга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

Нукус, Термиз ва Урганчга қўшимча парвозлар 1, 2 ва 4 сентябрь кунлари йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Мустақиллик байрами муносабати билан Нукус, Термиз ва Урганчга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақида "Uzbekistan Airways" хабар берди.
Қайд этилишича, қўшимча парвозлар 1, 2 ва 4 сентябрь кунлари йўлга қўйилади.
Қўшимча қатновлар жадвали:
HY-017/018 Тошкент – Нукус – Тошкент қатнови 1 сентябрь куни
Тошкентдан жўнаб кетиш: 20:00
Нукусга етиб бориш: 21:40
Нукусдан жўнаб кетиш: 22:30
Тошкентга етиб бориш: 23:50
HY-065/066 Тошкент – Термиз – Тошкент қатнови 2 сентябрь куни
Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:40
Термизга етиб бориш: 09:00
Термиздан жўнаб кетиш: 09:50
Тошкентга етиб бориш: 11:00
HY-053/054 Тошкент – Урганч – Тошкент қатнови 4 сентябрь куни
Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:30
Урганчга етиб бориш: 21:00
Урганчдан жўнаб кетиш: 21:50
Тошкентга етиб бориш: 23:10
Авиачипталарни компаниянинг расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.