Байрам кунлари аҳолига электр ва газ етказилиши назоратга олинади – Энергетика вазирлиги

Мустақиллик байрамини юқори даражада ўтказиш мақсадида электр станциялар, нефт ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Байрам кунлари истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрамини юқори даражада ўтказиш мақсадида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чораларини кўрди.
Унга кўра, электр станциялар, нефт ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади.
Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб 227 та навбатчилик бригадасии ташкил этилади.
Шунингдек, истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида 244 та навбатчилик бригадасии ўз фаолиятини олиб боради.
Қолаверса, байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр ва газ таъминотининг узлуксизлиги назоратга олинди.
Электр энергияси таъминоти юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки телеграмдаги (@HET_admin) админстраторга, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 11-04 қисқа рақамига мурожаат этиш мумкин.