Запорожьеда 8 мингдан ортиқ одам Россия фуқаролигини олди

Озод қилинган ҳудудлар аҳолисидан Россия фуқаролигини олиш учун 35 мингдан ортиқ ариза топширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Запорожье вилоятидаги 8 мингдан ортиқ аҳоли Россия Федерациясининг фуқаролик паспортларини олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди RT.
“Запорожье вилоятидаги озод қилинган ҳудудларнинг 8 мингдан ортиқ аҳолиси аллақачон Россия Федерацияси фуқаролиги паспортини олган”, - дейилади хабарида.
Қайд этилишича, озод қилинган ҳудудлар аҳолисидан Россия фуқаролигини олиш учун 35 мингдан ортиқ ариза топширилган.
Запорожье вилояти Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилиш ва паспорт бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш марказлари ташкил этилган.
Идоралар 2022 йил май ойидан бошлаб вилоятнинг барча йирик шаҳар ва туманларида фаолият юритмоқда.