Қорақалпоғистонда қўлга олинган 24 киши жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилди

Бунда уларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон экани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамоққа олинган 24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилган.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 24 нафар шахс ўз оиласига қайтарилди
Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилган.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 24 нафар шахс ўз оиласига қайтарилди
Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон экани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир экани, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлгани эътиборга олинган.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 24 нафар шахс ўз оиласига қайтарилди
Хабарда бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш бўйича тергов жараёнлари давом этаётгани қўшимча қилинган.