Осиё кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган медаллар сони 7тага етди

Таиландда велотрек бўйича ўтказилаётган Осиё кубогида Янина Кускова таъқиб пойгаси дастурида олтин, Маргарита Мисюрина эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Таиландда велотрек бўйича ўтказилаётган Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари қўлга киритган медаллар сони 7 тага етди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ортда қолган баҳслар якунида Янина Кускова таъқиб пойгаси дастурида олтин, Маргарита Мисюрина эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси
Бунгача жамоа мусобақа доирасида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Бугун мусобақа доирасида яна бир қатор йўналишларда пойгалар ўтказилади.