ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik, Ренат Абдуллин. Шу ҳафтада Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари ҳали ҳам Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилаётган Запорожmе атом электр станциясига ташриф буюришади.
Киев маъмурияти ушбу ташаббусдан норози эканлиги аниқ, аммо, афтидан, уларни кўндиришди. Халқаро экспертлар ядровий иншоот атрофидаги вазиятга таъсир ўтказа оладими - РИА Новости материалида.
"Бу кун келди"
МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси бундан мамнунлигини яширмади. "Бу кун келди. Запорожье АЭСига қўллаб-қувватлаш ва ёрдам миссияси юборилди", деди у ўз микроблогида ва делегацияга шахсан ўзи раҳбарлик қилишини ҳам қўшимча қилди.
Август ойи бошидан бери станция Украина Қуролли кучлари томонидан узлуксиз ўққа тутилмоқда. Бу Чернобил фалокати билан баравар ядровий фалокатга олиб келиши мумкин.
Инспекторлар объектга Украина ҳудуди орқали етиб келиши керак эди. Аммо Киевда уларга рухсат беришга шошилишмади. Дунёнинг 40 дан ортиқ давлатлари ҳатто Москвани Запорожье АЭС устидан назоратни зудлик билан Украинага қайтаришга чақирди.
Лекин барча қийинчиларга қарамасдан, ташриф ҳақида келишиб олинди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, делегация “ҳудуддаги электр узатиш линияларига зарар етказган ва ёнғинга сабаб бўлган жанглар фалокатга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда”, шунингдек у ЗАЭС ҳолати ва радиациявий фонни текширади. Бундан ташқари, мутахассислар ўзлари билан станция учун муҳим эҳтиёт қисмларни олиб келишади. Америка нашрининг аниқлик киритишича, миссиянинг объектда қолиш муддати 31 августдан 3 сентябргача.
25 август куни Запорожье АЭСда авария ҳимоя тизими ишга тушиши оқибатида бир вақтнинг ўзида иккита энергоблок тўхтаб қолди. Бундай ҳолат станция ишга тушганидан буён илк бор содир бўлди. Электр энергияси таъминоти ўтган барча йиллар давомида биринчи маротаба узилди.
Эртаси куни Энергодар Украина Қуролли Кучларининг янги кенг кўламли ўққа тутилишини эълон қилди - улар ЗАЭС ҳудудида камида тўртта зарбани қайд этдилар, аммо инфратузилмага зарар этказмасдан. Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида ЗАЭСни ўққа тутиш интенсивлиги 70 фоизга ошган. 29 август куни эса снаряд Реакторлар учун ёқилғи сақланадиган 1-сонли махсус бинонинг томини тешиб тушган. Снаряд американинг М777 гаубицасиники бўлган.
"Ядровий ўзбошимчаликни тўхтатинг"
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ОАВларда пайдо бўлаётган, гуёки "МАГАТЭ ушбу ташрифни, Москванинг иродасига қарши равишда ўтказмоқда" қабилидаги хабарларга ишонмасликка даъват қилди. Аксинча, Киев ушбу ташрифга имкон қадар қаршилик кўрсатмоқда. Уларнинг бу "режалари амалга ошмайди" дейди Захарова.
"Россия томони МАГАТЭнинг ЗАЭСги амалга ошириладиган миссияси хавфсиз ўтиши ҳамда ўз олдига қўйилган барча мақсадларга эришиши учун ҳамма нарсани қилмоқда. Асосийси - Зеленский режими томонидан амалга оширилаётган ядровий ўзбошимчаликни тўхтатиш, станциянинг хавфсиз ишлашини таъминлаш”, — дейлади Россия ТИВ баёнотида.
Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Уляновга кўра, айрим мутахассислар станцияда қолади. Запорожье ҳокимияти, ўз навбатида, уларни барча зарур нарсалар билан таъминлашга ваъда берди. Вилоят маъмурияти раҳбари Евгений Балитскийнинг сўзларига кўра, МАГАТЭ инспекторлари ЗАЭС ва бутун қитъанинг хавфсизлигига айнан Украина Қуролли кучлари таҳдид солаётганини ўз кўзлари билан кўриши керак.
Шу билан бирга, Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица бир ҳафта олдин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Киевнинг МАГАТЭ ишига маълум бир "ҳарбий компонент" киритиш истаги борлигини таъкидлаган эди. У нимани назарда тутгани ҳозирча аниқ эмас.
Кимнинг манфаати учун?
МДҲ давлатлари институти бўлим бошлиғи Владимир Евсеев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида таъкидлаганидек, МАГАТЭ вакилларининг ташрифи Киев режими учун дарҳақиқиат ноқулай.
"Улар АЭСга қаердан ва қандай қуроллар ёрдамида ўқ узилаётгани ўз кўзлари билан кўришади. Улар қандай қуроллар қўлланганини, Киев учун эса ундан ҳам ёмони, Америка тизимлари қўлланганини аниқлаб беришади. Бу Москва учун миссия фаолиятининг ижобий қисми", - дейди таҳлилчи. ишонади.
Шу билан бирга, салбий томонлар ҳам мавжуд. масалан МАГАТЭ станцияни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган Россия ҳаво мудофаа тизимларини ҳам кўради. "Ташкилот раҳбарияти, очиғини айтганда, америкапараст бўлгани туфайли уларнинг экспертлари Москвани айблаш учун заррача бўлса ҳам маълумот топишга ҳаракат қилишади. Мен улардан ҳеч қандай холисликни кутмаган бўлардим.