Бу ҳақда Энергодар шаҳри ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Александр Волга маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, радиациявий фон ҳозирча нормал ҳолатда:
“Улар станция томига зарба беришди, станцияда террорчилик ҳаракатини амалга оширишни хоҳлашганди, радиация нафақат яқин атрофга, балки Европага ҳам тарқалиши мумкин эди.
Энергодар ваЗапорожее АЭСгаберилган барча зарбалар ҳужжатлаштирилган. Буларнинг барчаси, албатта, МАГАТЭ миссиясига тақдим этилади. Украина сиёсатчилари ва Украина Қуролли кучлари бундан қўрқишмоқда”.