Бу қизиқ

Буйрак учун энг фойдали 10та маҳсулот

Маълум бўлишича, қон босимини оширувчи маҳсулотлар буйрак саломатлигига салбий таъсир қилади
Sputnik
En Son Haber портали экспертлари буйраклар учун энг фойдали маҳсулотлар рўйхатини эълон қилишди.
Буйраклар саломатлигини асраш учун ўртаер денгизи парҳези тўғри келади. Унга кўра, ҳар куни донли ва ҳафтада бир неча маротаба дуккакли маҳсулотлар истеъмол қилиш керак. Шунингдек, кунлик рационга ҳайвон оқсиллари - оқ гўшт ва балиқни қўшиш лозим. Мавсумий сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш ҳам керак.
Натрийга бой, қон босимини оширувчи маҳсулотлар буйрак учун зарарли ҳисобланади. Яъни, туз, таркибида оксалатлар (лавлаги, исмалоқ, какао) ва пуринлар бўлган маҳсулотлар (анчоус, сардина ва спаржа) истеъмол қилиш салбий таъсир кўрсатади.
Буйраклар учун энг фойдали маҳсулотлар рўйхатига экспертлар : сув, редис, қовоқ пистаси, фенхель, зайтун ёғи, гречка, анор, рангли карам, пиёз ва люпинларни ҳам айтиб ўтишган.