Урганчда саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали очилди – фото

Президент Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
Президент Шавкат Мирзиёев открыл памятник великому полководцу Джалолиддину Мангуберды в городе Ургенче.
6 / 6
Жалолиддин Мангуберди мажмуаси шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда барпо этилган. Майдон марказида бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалган.
Унинг баландлиги қарийб 25 метр. Ёдгорликни яратишда россиялик усталар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишган.
Ўтган йил январида Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши, майдон марказида эса Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик катталикдаги ҳайкали ўрнатилиши маълум бўлган эди.