"Тошкент-Волгоград" йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчи поездлар қатнови 5 октябрдан ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. “Тошкент-Волгоград-Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” хабар берди.
Тошкент ва Волгоградни боғловчи поездлар қатнови биттага кўпаяди.
“Йўловчиларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 5 октябрдан ҳафтанинг чоршанба кунлари “Тошкент-Волгоград-Тошкент” йўналишида 323/324- сонли қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 25 июндан Тошкент марказий темир йўл вокзалидан "Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишидаги 324/323-сонли Халқаро йўловчипоезди ҳаракати бошланганди.