Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Марганец яқинида “Айдар” ва “Азов”* дала лагерларини яксон қилишди

Россия армияси бир суткада Украина миллатчи батальонларининг 130 нафардан зиёд жангариларини йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Днепропетровск вилоятида бир суткада Украина миллатчи батальонларининг 130 нафардан зиёд жангарилари йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“Юқори аниқликдаги қурол билан Днепропетровск вилояти Марганец аҳоли пункти ҳудудида 180-ҳудудий мудофаа бригадасининг вақтинча жойи ўқ-дори омбори ҳамда миллатчи “Айдар” ва “Азов”* тузилмаларининг дала лагерлари тор-мор қилинди. 100 нафардан зиёд жангарилар, 20 тадан ортиқ ҳарбий техника ва 3 мингдан зиёд залп билан ўт очувчи тизимларнинг реактив снарядлари йўқ қилинди”, - дейилган хабарда.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волноваха, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти