Пентагон Украинага жўнатиш учун собиқ афғон учувчиларини тайёрлаяпти – ОАВ

Манбанинг таъкидлашича, нафақат собиқ учувчилар, балки махсус бўлинмаларда хизматни ўтаган бошқа афғонларга ҳам Украинадаги жанговар ҳудудларга бориш учун шартнома таклиф қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Пентагон Киев учун бир йил аввал АҚШга қочган афғон учувчиларини саралаб олмоқда. Уларни жўнатишга тайёрлаш Калифорнияда бошланди. Бу ҳақда РИА Новости ҳарбий-дипломат манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Пентагон, бизга маълум бўлишича, Украина учун бир йил илгари америкаликлар билан АҚШга қочган собиқ афғон учувчиларини саралаб олиш билан шуғулланишга киришди. Улар тайёргарлиги ҳозир Калифорнияда бошланади, кейин эса уларни Польша орқали Украинага кўчириш режалаштирилмоқда”, - деган манба.
Манба маълумотларига кўра, бу нафақат собиқ учувчилар, балки махсус бўлинмаларда хизматни ўтаган бошқа афғонларга ҳам тааллуқли. Уларга ҳам тайёргарликдан ўтиш ва Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун шартнома таклиф қилинмоқда.