Москва экспомаркази Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил қилади

Тадбир 29-30 август кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Москва экспорт маркази Ўзбекистонга кўп тармоқли бизнес миссиясини ташкил қилади. Тадбир 29-30 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа, Москвадан 15 та компания Ўзбекистонда тиббиёт, қурилиш, IT ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳаларида ўз маҳсулотларини намойиш этадиган миссия иштирокчиларига айланади.
Москвалик тадбиркорлар Hyatt Regency меҳмонхонаси ҳудудида кўплаб ишбилармонлик учрашувларида ва ўзбекистонлик ҳамкорлар корхоналарида ўтказиладиган сайёр учрашувларда иштирок этиши ҳам маълум.
Шунингдек, мазкур тадбир экспортга йўналтирилган тадбиркорлик субъектларига экспорт маҳсулотларини сотишнинг мавжуд самарали каналларини кенгайтириш ва янгиларини ўзлаштиришда ёрдам беради.