Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилади

30 август куни Бойсун туманидаги Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Эртага Сурхондарё вилояти Бойсун туманида халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бойсун туманидаги “Узундара” археология ёдгорлигини янада кенг тарғиб этиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба август ойининг учинчи ҳафтасида “Юнон-Бақтрия” халқаро хайрия марафонини ташкил этиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, 30 август куни Бойсун туманидаги Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилади.
Мусобақа ғолиблари ҳар бир тур бўйича қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади: 1-ўрин – 1000 доллар; 2-ўрин – 500 доллар; 2-ўрин – 300 доллар.