ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги жанговар амалиётларда қатнашган америкалик ҳарбийларга шафқатсизларча хиёнат қилди. Бу ҳақда конгрессмен Брайан Маст маълум қилди.
“Ўн икки йил олдин мен “Толибон”*нинг 2001 йилда қулашидан олдин сўнгги таянчи бўлган Қандаҳорда оёғимни йўқотдим. Бир йил олдин толибларнинг худди шу жойдан Америка ҳарбий техникаси билан юришини кузатишга мажбур бўлдим. Президент Байденнинг ҳалокатли чекиниши барча ҳарбийлар учун хиёнат эди”, деб ёзди сиёсатчи Twitter’да.
2021 йил август ойи бошида толиблар афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтирди, 15 август куни улар Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб давлатлари фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди. 31 августга ўтар кечаси Америка қўшинлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг республикадаги қарийб 20 йиллик мавжудлигига чек қўйди. Эвакуация пайтида АҚШ Қуролли кучларининг 13 нафар аскари ҳалок бўлди ва 20 нафари яраланди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.