Айрим оилалар қуёш фотопанеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан таъминланади

Оилаларга 69 та қуёш фотоэлектрик ва 138 та қуёш сув иситиш қурилмасини ўрнатиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тошкентда "дафтарлар"га киритилган оилаларни қуёш фотопанеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан беғараз таъминлаш жараёнлари бошланди. Бу ҳақида 25 август куни Тошкент шаҳар ҳокими томонидан қабул қилган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳрида "дафтарлар"га киритилган оилаларни қуёш фотопанеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан беғараз таъминлаш бўйича манзилли дастур параметрлари тасдиқланди.
Унга кўра, туман ҳокимликлари қуёш фотопанеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан беғараз таъминланадиган оилалар рўйхатини тузади.
Ҳозирда "дафтарлар"га кирган оилалар сони 138 тага тенг.
Ҳужжатда оилаларга 69 та қуёш фотоэлектрик ва 138 та қуёш сув иситиш қурилмасини ўрнатиш назарда тутилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 2,8 млрд сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, жорий йил якунига қадар 5 мингта, кейинги йилда эса 10 мингта “дафтарлар"га кирган оилани қуёш фотопанеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан таъминлаш белгиланган.