“Қиммат” қиш! Медведев газ нархи прогнозини оширди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг айтишича, йил охиригача Европа учун газ нархи 5000 еврогача ошиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. 2022 йил охиригача газ нархи минг куб метр учун 5000 еврони ташкил қилиши мумкин. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шундай прогнозни айтди.

“Европа Иттифоқи давлатлатлари раҳбарлари ва ҳукумати. Газ нархининг минг куб метр учун 3500 еврога кўтарилиши муносабати билан 2022 йил охиригача прогноз нархини 5000 еврога оширишга мажбурман”, - деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

"With warm regards (инглизчадан "илиқ истаклар ила" – таҳр.)", - дея қўшимча қилган Медведев Европа иттифоқи давлатлари ва ҳукумат раҳбарларига мурожаат қилиб.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари йил охирига қадар Европа учун газ нархи 4 минг долларга етиши мумкинлигини прогноз қилган эди.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.