Ўзбекистон U-16 ва U-19 терма жамоаларидан қўшалоқ соврин – фото, видео

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022”, U-19 терма жамоаси эса “SBS Cup” совринига эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк бор ўтказилган “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақасининг ғолибига айланди.
Ёш футболчилар охирги турда Тожикистон дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишди. Эрон билан бир хил 7 очко жамғарган Ўзбекистон жамоаси тўплар нисбатига кўра биринчи ўринни қўлга киритди.
Хотира мусобақасида Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси эса “SBS Cup” соврини учун кечган баҳс финалида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.
1 / 2
2 / 2
Бунга қадар улар Уругвайни 1:0 ҳисобида енгишган эди.