ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Қайд этилишича, танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
1. my.dtm.uz сайти орқали: my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2. mandat.dtm.uz сайти орқали: mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022 бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3. SMS хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4. Давлат тест марказининг қуйидаги Telegram-ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
5. QR-код орқали: абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
6. Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади, бориб кўриш мумкин.