Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.
Олий Мажлис Сенати хабарига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишни ўзида акс эттирган 64−1-модда билан тўлдирилиши мумкин.
Моддада моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш жавобгарликка олиб келиши назарда тутилади.
Уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилади.
Зиёратгоҳларнинг ягона миллий портали яратилди