Германия савдо марказларида эскалаторлар ўчириб қўйилмоқда

Германияда эскалаторларни ўчириш ва энергияни тежашнинг бошқа йўллари"ни топиш имконияти ўрганилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Германиядаги қатор савдо марказларида электр энергиясини тежаш мақсадида эскалаторлар ўчириб қўйилмоқда, деб ёзмоқда “Bild” нашри.
Қайд этилишича, “Saturn” ва “Galeria Karstadt Kaufhof” тармоғига қарашли савдо марказлари эскалаторлар ишлашини тўхтатиб қўйишни бошлаган.
"Биз мижозларга ноқулайлик туғдирмаган ҳолда ҳамма ерда электр энергиясини тежамоқдамиз", - деган “Galeria Karstadt Kaufhof” тармоғи вакили.
ECE савдо гиганти ҳам эрталаб ва кечки вақтда эскалаторларни ўчириб қўймоқда.
IKEA дўконлар тармоғи вакили эскалаторларни ўчириш ва "энергияни тежашнинг бошқа йўллари"ни топиш имконияти ўрганилаётганини маълум қилган
Россия гази етказиб берилиши тўхтатилиши эҳтимоли сабаб Германияда қишда энергетика инқирози юз бериши тахмин қилинмоқда. Мамлакат расмийлари бир неча марта фуқароларни электр энергиясини тежашга чақирган.
Британия электр энергияси нархи ошиши сабаб юзага келадиган тартибсизликларга тайёрланяпти - ОАВ