Айтишларича, ит биринчи бўлиб қўлга ўргатилган ва хонакилаштирилган ҳайвон ҳисобланади.
Итлар ҳар доим овчининг энг яхши ёрдамчиси ва садоқат ҳамда вафо рамзи бўлган. Одамларнинг мазкур тўрт оёқли дўстлари нафақат ов вақти, балки доимий равишда инсонларга ёрдам бериб келади: уйларини қўриқлайди, одамларни хавф-хатарлардан ҳимоя қилади. Ҳатто улар Улуғ Ватан уруши фронтларида кечган жангларда ҳам қаҳрамонлик кўрсатган.
Шунинг учун бўлса керак, бутун дунёда одамлар ҳар йили 26 август куни ўзининг севимли итига жасорати, севгиси ҳамда садоқати учун миннатдорлик билдиради. Келинг, ҳозир машҳур санъаткорлару сиёсатчиларнинг тўрт оёқли дўстлари билан тушган суратлари билан танишамиз: