ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Украина қўшинлари Запорожье атом электр станциясини бир кунда уч марта ўққа тутди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
АЭС ҳудудига жами 17 та снаряд отилган, улардан 4 таси 168та Америка ядро ёқилғиси жамланмаси сақланаётган 1-махсус бинонинг томига тушган. Яна 10та снаряд ишлатилган ядро ёқилғиси омборидан 30 метр узоқликда, 3таси - янги ядро ёқилғисини сақлаш ва қаттиқ радиоактив чиқиндиларни сақлаш бўлими жойлашган 2- махсус бино ҳудудида портлади.
Айни дамда атом электр станцияларида радиациявий ҳолат нормаллигича қолмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, ЗАЭСнинг 5 ва 6чи қувват блоклари электр энергиясини Днепрнинг иккала томонига - ҳам озод қилинган ҳудудларга, ҳам Киев назорати остидаги ҳудудларга етказиб бермоқда, - деб тасдиқлади Запорожье вилояти маъмурияти вакили Рогов.
Эслатиб ўтамиз, келгуси ҳафтада Запорожье АЭСга МАГАТЭ ва Франция ҳукумати комисиияси ташриф буюриши кутилмоқда. Россия БМТ ва МАГАТЭ вакилларидан иборат комиссияни ЗАЭС ҳудудига бир неча бор таклиф қилиди. Киев томон ушбу ташрифга имкон қадар қаршилик кўрсатиб келмоқда.
Украина расмийлари Россияни АЭС ҳудудида "ҳарбий қўширлар ва ўқ-дори жойлаштиришда ва бу АЭСга хавф туғдираётгани" ҳақида уйдирмаларни тарқатмоқда. Бир вақтнинг ўзида Киев режими АЭСнинг совутиш ва резерв энергия билан таъминлайдиган тизимларига мунтазам равишда зарба бермоқда.