ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Электрон ҳукумат” тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказига ташриф буюрди.
В Зангиатинском районе запущен единый центр хранения и обработки данных системы “Электронное правительство”
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ахборот марказида, Huawei компанияси билан ҳамкорликда, 580 та сервердан иборат умумий хотираси 20 пета байт ахборот салқлаш тизими ташкил этилган.
В Узбекистане построили дата центр для "электронного правительства"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Уни узулуксиз электр билан таъминлаб туриш учун 5 мегаваттли дизель генераторлар, бинони совутиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ҳам ўрнатилган. Ахборот маркази халқаро “Uptime” институти томонидан бериладиган TIER III сертификатига эга.
- Бу марказ рақамлаштиришнинг “юраги”, “Электрон ҳукумат”нинг замини, - деди Шавкат Мирзиёев.
Мазкур марказ ишга тушиши натижасида давлат идораларининг маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлашга сарфлайдиган миллиардлаб ҳаражатлари тежалади, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади. Энг асосийси, киберҳужумлардан ишончли ҳимоя таъминланади, дейилади хабарда.
В Узбекистане построили дата центр для "электронного правительства"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида иқтисодий ва ижтимоий соҳа хизматларини рақамлаштириш ва қулайлигини ошириш назарда тутилган. Ушбу мақсадга эришиш учун Ўзбекистонда илк бор катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази барпо этилди.
В Узбекистане построили дата центр для "электронного правительства"
© Пресс-служба президента Узбекистана