Путин Донбасслик қочқинларга ойлик тўловлар тайинлади

Украина ҳамда Донбассдан келган қочқинларга Россия ҳудудида қолиш ва ишлаш ҳуқуқи берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донбассдан келган қочқинларга ойлик ва бир марталик тўловларни тасдиқлади.
️Ойига 10 минг рубль миқдорида пенсия тўлови ва шу миқдорда ногиронларга ойлик ижтимоий тўлов;
I гуруҳ ногиронлари, ногиронларнинг фарзандлари ва нафақахўрлар ушбу тўловларга 3 минг рубль миқдорида қўшимча тўлов оладилар;
️Улуғ Ватан уруши фахрийлари ойига 5000 рубль миқдорида маош олади;
️Ҳомиладор аёллар учун 10 минг рубль миқдорида бир марталик тўлов, бола туғилганда 20 минг рубль миқдорида бир марталик тўлов белгиланади;
️Ҳар бир бола учун ойлик тўлов 4 минг рублни, агар бола васийлик остида бўлса - 15 минг рублни ташкил қилади;
️Шунингдек, фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган ота ёки она ҳар бир бола учун ойига 10 минг рубл олади.
Бундан ташқари Россия президенти Владимир Путин Украина, ДНР, ЛНР фуқаролари учун Россия Федерацияси ҳудудида муддатсиз қолиш ва патент олмасдан ишлаш ҳуқуқини берди. Бунинг учун улар 90 кун ичида бармоқ изларини топширишлари, суратга тушишлари ва тиббий кўрикдан ўтишлари керак.