ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Туркманистон пойтахти Ашхободда 26 август куни Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқла Ўзбекистон ТИВ.
Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов, Туркманистон делегациясига эса Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов раҳбарлик қилди.
Томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, консуллик-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли Ўзбекистон - Туркманистон стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.
Олий даражадаги келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, иқтисодиёт, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлари якунида протокол имзоланди.