АРМИ-2022

АрМИ-2022: Ўзбекистон 7-олтинни қўлга киритди

Бугунги кун ҳолатига Ўзбекистон ҳарбийлари 7та олтин, 10та кумуш ва 4та бронза медалларни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Ўзбекистон ҳарбийлари "АрМИ—2022" Халқаро армия ўйинлари доирасида Венесуэлада бўлиб ўтган “Мерганлар марраси” конкурсида биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
Венесуэлланинг Лара штати Баркисимето шаҳрида ўтказилган “Мерганлар марраси” мусобақаси давомида ҳарбий хизматчилар турли вазифаларни ўз ичига олган 4 босқичда жами 15 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Булар — яккалик машқлар, жуфтлик ва жамоавий машқлар, ким тезкор шартларидир.
Муросасиз кечган баҳслар якуни бўйича Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин мезбон давлатга насиб этган бўлса, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Россия ўрин олди.
“Мерганлар марраси” танлови жанговар вазиятларда тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмасини ошириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг мерганлик маҳоратини синовдан ўтказишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, "АрМИ-2022" ўйинлари доираси Ўзбекистон жамоасининг муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Бугунги кунга қадар жамоа 7та олтин, 10та кумуш ва 4та бронза медалларни қўлга киритган. Шунингдек, Ўзбекистон танкчилари энг мураккаб конкурслардан бири бўлган "Танк биатлони" танловининг финалига чиқишган. Халқаро армия ўтинлари 27 августга қадар давом этади.