"Тошкент-Самара-Тошкент" йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Эндиликда ушбу халқаро йўналишга мамлакатдан ҳафтада икки маротаба йўловчи поездлар қатнови амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. "Тошкент-Самара-Тошкент" йўналишида 5/6-сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида “O’ztemiryo’lyo’lovchi” хабар берди.
Қайд этилишича, қўшимча қатновлар хорижий давлатларга бориш истагида бўлган йўловчиларнинг мурожаатларини ўрганиб чиққан ҳолда йўлга қўйилмоқда.
“Йўловчиларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 1 октябрдан ҳафтанинг шанба кунлари “Тошкент-Самара-Тошкент” йўналишида 5 /6 сонли қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.
Эндиликда ушбу халқаро йўналишга мамлакатдан ҳафтада икки маротаба йўловчи поездлар қатнови амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 23 июндан “Тошкент-Самара-Тошкент" йўналишда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланган эди.