Тўлов-контракт миқдори ошириладими

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт миқдорининг оширилиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт миқдорининг оширилганлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Айтилишича, ижтимоий тармоқларда котракт миқдорининг оширилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Вазирлик ўз муносабатида базавий тўлов-котракт миқдорлари янги ўқув йили учун тасдиқланиши кутилаётганлигини инобатга олишни сўради.
“Ушбу масала расмий эълон қилинмагунга қадар барча давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, молиявий мустақиллик берилган таълим ташкилотлари ҳам расмий баёнот бериши асоссис”, дейилади хабарди.