ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида кадетлар ўртасидаги бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида 6 та медални қўлга киритди. Бу ҳақида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабар берди.
Айтилишича чемпионатнинг иккинчи кунида ҳам худди биринчи кунгидек уч нафар спортчи совриндор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси
© Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси
Унга кўра:
-45кг вазн тоифасида Беҳруз Салимов барча рақибаларини таслим қилди ва олтин медалга сазовор бўлди.
+65кг вазнда Жавоҳир Хидоятов ҳам мусобақада барчадан кучли эканини исботлади ва олтин медални қўлга киритди.
-55кг вазн тоифасида эса Аминахон Камалова ярим финал босқичига қадар етиб борди ва бронза медали соҳибасига айланди.
Ўзбекистон терма жамоаси
© Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медали мавжуд.