Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Президент Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканали орқали хабар берилди.
Қайд этилишича, президент Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.
Йиғилишда Жўқорғи Кенгес раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.