Қайси компаниялар Москвадаги болалар товарлари кўргазмасида иштирок этади?

Кўргазмада Италия, Хитой, Малайзия, Россия, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистондан 300 га яқин компания иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Москвада 27-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро болалар товарлари саноати ҳамда болалар ва ёшлар модасига бағишланган халқаро кўргазмаларда Ўзбекистоннинг 2 та компанияси иштирок этиши кутилмоқда.
“Ўзбектўқимачиликсаноати” уюшмаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистон компаниялари ичида “Baht tekstil andijan” ва “Белый Слон” компаниялари ўз иштирокини тасдиқлаган.
Маълумот учун, кўргазмада Италия, Хитой, Малайзия, Россия, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистондан 300 га яқин компания иштирок этади.
Тадбирлар доирасида Буюк Британия, Испания, Италия, Қирғизистон, Хитой, Россия, Беларусь Республикаси ва Туркиянинг 200 га яқин брендлари томонидан юқори сифатли замонавий либослар, оёқ кийимлар, болалар учун аксессуарлар, ноёб дизайн ечимлари, бўлғуси оналар учун кийимлар, матолар ва аксессуарларнинг янги коллекциялари тақдим этилади.