Одил Абдурахмонов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб ишлаб келаётган Абдужабар Абдувахидов эса ушбу лавозимидан озод этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Одил Каландарович Абдурахмонов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Абдужабар Абдувахидов эса ушбу лавозимидан озод этилди.