Жўқорғи Кенгесга янги раис сайланди

Аманбай Оринбаев номзоди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Оринбаев Аманбай Тлуебаевич номзоди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.
Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимларида фаолият юритган.
Аввалроқ, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг аввалги Раиси Мурат Камалов бетоблиги сабабли лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар барган эдик.