ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ғарб чекловларнинг ўзига нисбатан "салбий таъсирини" ҳис қилишига қарамай, Россия ва Беларусга нисбатан санкциялар босимини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.
"Коллектив Ғарб Россия ва Беларусга нисбатан санкциялар босимини кучайтирмоқда, гарчи ташаббускорларнинг ўзлари бундай сиёсатнинг салбий таъсирини аллақачон ҳис қилган бўлсалар ҳам", деган у ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.
Мишустиннинг сўзларига кўра, чекловлар туфайли халқаро иқтисодий ва савдо тизими "силкиниб кетмоқда".
Шу билан бирга, бош вазирнинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўз самарадорлигини исботлаган. Мишустин таъкидлаганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ялпи ички маҳсулоти ҳажми 3,5 фоиздан ортиқ ўсган, биринчи ярим йилликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсган ва шу даврда жамиятдаги ишсизлик даражаси камайган.
Мишустиннинг қўшимча қилишича, Ғарб Россияни глобал озиқ-овқат инқирозида ҳам айблашга уринмоқда.