НАТОнинг тадбирсиз кенгайиши ва Пентагоннинг Эски дунё ҳудудларидаги прокси-операцияларига Россия Болтиқ минтақасида гипертовушли ракета комплексларини жойлаштириш билан жавоб қайтарди. Бугунги кунда дунёда муқобили йўқ “Кинжал” гипертовушли ракеталар бутун Европа ва Атлантикани ушлаб турибди. Калининград яқинидаги Чкаловск аэродромларидаги янгиланган МиГ-31И оғир қирувчилари - стратегик жиловлашнинг асосий инструментларига айланди. Улар пайдо бўлиши билан альянснинг Шимолий Европадаги ҳудудий “бонус”ларига нуқта қўйди.
Ғарбда Болтиқ минтақасига яқин чегараларида МиГ-31И зарба берувчи қирувчиларнинг энг янги модификацилари ишга туширилганидан хавотирли муносабат билдирди. Чунки ушбу машиналарнинг жанговар радиуси - 1200 км.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, МиГ-31И авиация комплекси Калининград яқинида “стратегик тўхтатишнинг қўшимча чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида” жойлаштирилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз: стратегик жиловлаш кечаю-кундуз жанговар навбатчилик ва МиГ-31И бортида ядровий каллаклар мавжудлигини назарда тутади. “Кинжал” Х-47М2 гипертовушли ракетанинг узоқлиги - 2000 км. Ва унинг Ғарбда унинг энг қудратли тактик ракета ҳисобланиши бежиз эмас. Калининград вилоятининг ҳаво майдонидан НАТОнинг Европадаги ҳар қандай ҳарбий объекти энг кўп вақт билан олти дақиқада йўқ қилиниши мумкин.
МиГ-31 платформасидаги “Кинжал” юқори технологияли авиакомплекс Россияга НАТОнинг Европадаги кучларига ассиметрик тарзда қуроллар пойгасига аралашмасдан қарши туришга имкон беради. Х-47М2 гипертовушли ракеталари Ҳавога ва ракетага қарши мудофаа тизимлари билан яхши ҳимояланган объектларни ҳам йўқ қилишга қодир: сув усти кемалари (авиаташувчилар), аэродромлар (авиабазалар), ер остида жойлашган қўмондонлик пунктлари. Бир айланиш (тахминан 21км/соат), юқори аниқлиқ, ҳайратлантирувчи маневрлилик ва узоқлик “Кинжал”ни ядровий жиҳозланишсиз ҳам мутлақо бетакрор ва вайронкор қилади (катта миқдордаги кинетика энергияси ҳисобига).
Россия март ойида илк бор гипертовушли ракеталарни жанговар вазиятда имкониятларини намойиш қилган эди. Ўшанда Украина ғарбида жойлашган Украина Қуролли Кучларининг стратегик ер ости арсеналини битта зарба билан йўқ қилган эди. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, кейинчалик “Кинжал”лар Украина ҳарбий театридаги яна иккита муҳим объектларни вайрон қилган. Барибир, МиГ-31И қирувчиси янги модификацияси - алоҳида тарих.
“Армстронг линияси” ортидаги сирлар
МиГ-31И модификациясининг тактик-техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилмаган. Бироқ, оғир қирувчи мунтазам такомиллашиб бораётгани, жанговар хусусиятларини ошираётгани маълум.
Янги электроника интеграцияси (компьютерлаштириш) учувчиларга вазифаларни янада самарали бажариш имконини беради - юқори аниқликдаги қуроллардан фойдаланиш ёки душманнинг юқори технологияли тизимларига қарши курашиш каби. Американинг “Military watch” нашри МиГ-31И тутувчи-қирувчи самолётининг ихтисослашувини ердан 19 км баландликда, космик кемаларини олиб чиқиш ва “Армстронг линиясидан юқори” ёки 400 км гача бўлган масофаларда гипертовушли ракеталарни “спутникларни овлаш мақсадида” фойдаланиш деб ҳисоблайди.
Маълумки, Микоян конструкторлик бюроси 1997 йилдан буён қайта жиҳозланган МиГ-31 ёрдамида космик кемаларни ерга яқин орбиталарга олиб чиқиш тизимини ишлаб чиққан. Бундан МиГ-31Д спутникка қарши қирувчи самолётини яратишда конструкторлик бюроси тажрибаси бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик ерга яқин орбиталарга кичиқ ҳажмдаги спутникларни чиқариш учун Россия ва Қозоғистон “Ишим” аэрокосмик тизимини ишлаб чиқишди. МиГ31И ва Москва иссиқлиқ техникаси институтида ишлаб чиқилган қаттиқ ёқилғили ракета ёрдамида 300 км лик орбитага 160 кг лик спутникни чиқариши керак эди. Лекин бугунги МиГ-31И ўтган тажрибани такрорлаш бўлмаса керак.
Ҳаттоки модернизация қилинган юзлаб МиГ-31БМ қирувчилари технологик жиҳатдан шу қадар шу қадар қудратли жиҳоз ва қуролларга эга бўлдики, (бир вақтда 24 нишонни тутиб тура оладиган радиолокацион станция, С-400 зенит тизимининг 9М96 ракеталари, ҳаво нишонларини аниқлаш масофаси 320 км, нишонни йўқ қилиш эса- 280 км гача етди) Бундай янгиланиш фонида ҳатто МиГ-31Мнинг хусусиятлари кўзга кўринмай қолди.
Тўртта МиГ-31БМ дан ташкил топган битта гуруҳ фронт бўйича 1000 км лик (Москвадан Краснодаргача) бўлган ҳаво масофасини ҳимоя қилиши мумкин. Қуролни бошқаруиш учун яратилган янги “Заслон-М” тизими МиГ-31БМ га душманнинг паст орбитадаги спутникларини юқори аниқликдаги зарба билан йўқ қила олади.
Кейинчалик МиГ-31К модификациясидаги қирувчи пайдо бўлди (янги борт жиҳози, ёқилғи заҳирасининг оширилиши, алоқа учун махсус аппаратура). У 9 тонналик жанговар юклама билан 25 км лик баландликкача кўтарила олиши, 3000 км/соат гача тезлаштириши (2,83 Мах) ва тўрт тонналик “Кинжал” ракеталарини ҳам олиб юриши мумкин.
Шубҳасиз, МиГ-31И модификацияси янада қудратли опцияларга эга. Ва у Ғарбни НАТОнинг шарқ томон кенгайиши ҳамда Европа хавфсизлик тизимининг камчиликларини тўғри баҳолашга мажбурлайди.
Шу билан бирга Россия кўп функцияли олтинчи авлод МиГ-41 қирувчиларини ишлаб чиқармоқда. Янги самолёт зарба берувчи авиациядан жанговар фойдаланишда янги технологик инқилоб бўлиши кутилмоқда.