Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши декабр ойида бўлиб ўтади

Қирғизистон бош вазири: ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши декабр ойида Бишкекда бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши декабр ойида Бишкекда ўтказилади, деди Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида.
“Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишини жорий йилнинг декабр ойида Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказиш режалаштирилган”, — деди бош вазир.
Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда Жапаров раислигида Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларус бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Евроосиё иқтисодий комиссияси бошқаруви раиси Михаил Мясникович иштирок этмоқда.
Кенгаш мажлисида Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Али Асадов меҳмон, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов эса кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.
Учрашув якунлари бўйича Евроосиё иқтисодий интеграциясини янада ривожлантиришни назарда тутувчи қарорлар имзоланиши режалаштирилган.