Абдулла Арипов ЕОИИ бош вазирлари учрашувига келди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбари ЕОИга аъзо давлатлар бош вазирлари йиғилишига меҳмон сифатида ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатлари бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Қирғзистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрига етиб келди.
Аэропортда уни Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Тўробоев кутиб олди.
Айни дамда ЕОИИ ҳукуматлараро мажлиси бошланди. Уни Қирғизистон бош вазири бошлаб берди.
"Сизларни меҳғмондўст қирғиз ерида кўриб туришдан хурсандман. Марказий Осиё дурдонаси муқаддас Иссиқ-Кўл қирғоғига хуш келибсиз. Кузатувчи мақомида келган Ўзбекистон ва Куба бош вазирларига ҳамда Озарбайжонлик ҳурматли меҳмонларга ўз миннатдорлигимни билдираман", - деди Қирғизистон бош вазири Акылбек Жапаров мажлис бошида.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида меҳмон сифатида иштирок этади. Мажлисда кузатувчи сифатида Куба бош вазири ҳамда меҳмон сифатида Озарбайжон бош вазирлари ҳам иштирок этишмоқда.