ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказилган биринчи кун тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
23 август куни тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билиб олишлари мумкин.
Унга кўра:
my.dtm.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
mandat.dtm.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш-2022” бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда.
Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда:
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 23-25 август кунлари ўтказилиши маълум қилинганди. Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилмоқда.
Тест синовлари 25 август куни 1-сменада якунланади. Бунда тест синовлари: 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар; 2-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.