ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўтган кун давомида Украина қўшинлари Энергодар ҳудудини қарийб 30 марта ўққа тутди. Ушбу зарбалардан 17 таси тўғридан-тўғри Запорожье атом электр станциясига тўғри келди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Евгений Балицкий маълум қилди.
“Кун давомида 29 та ўқ отиш бўлди, биз ҳар бирини қайд қиламиз. Улардан тўққизтаси саноат зонасида, 17 таси АЭС ҳудудида, яна учтаси Каменка-Днепровский ҳудудида қайд этилган”, дея иқтибос келтиради Балицкий.
Вилоят маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, ундан бир кун аввал 73 та ўқ отилган.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида жойлашган. Украина ҳарбийлари Энергодарни, унинг атрофидаги қишлоқларни ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Москванинг таъкидлашича, Россия армияси томонидан объект устидан назорат ўрнатилиши ўзини оқлайди, чунки бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишини олдини олади. МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси бир кун олдин ташкилот миссияси Запорожье АЭСга бир неча кун ичида ташриф буюриши кераклигини айтди ва у делегацияга шахсан раҳбарлик қилмоқчи.