ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Рада депутати Алексей Гончаренко ўзининг Telegram-каналида украиналикларни Мустақиллик куни билан табриклаган Беларус президенти Александр Лукашенкони ўлим билан таҳдид қилди.
“Лукашенко Украинанинг кейинги мустақиллиги кунида устунга осиб қўйилади”, — деб ёзди Гончаренко.
Шунингдек, у Беларуснинг амалдаги раҳбарининг сиёсий рақибларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Куни кеча Лукашенко қўшни давлат аҳолисига мурожаатида юзага келган қарама-қаршиликлар икки халқ ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини бузмаслигига ишонч билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Минск Украина билан тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.