“Тошкент – Бишкек” йўналишида қўшимча авиақатновлар жорий этилмоқда

14-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтларига HY-779/780 йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. “Тошкент – Бишкек – Тошкент” халқаро йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар жорий этилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар берди.
Айтилишича, 14-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтларига HY-779/780 йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирма билан, “UzAirways” иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.