Сервер Жепаров "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Сервер Жепаров "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Қайд этилишича, "Локомотив" ПФК раҳбарияти Сервер Жепаровни "Локомотив" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланлаш тўғрисида қарор қабул қилган.
У бунгача клуб спорт директори вазифасини бажариб келаётганди. Бундан буён " Loko" натижаларига Сервер Решатович масъул ҳисобланади. Унга мураббийлар штабида Мирко Еличич яқиндан ёрдам беради.
Маълумот учун, Сервер Жепаров 2008 ва 2010 йилда Осиёнинг икки карра "Энг яхши футболчиси" деб топилган.