ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи президенти қошидаги (РФИ) эксперт-ҳакамлар комиссиясининг доимий аъзоси бўлди. Бу ҳақда иттифоқ матбуот хизмати хабар берди.
45 ёшли мутахассис фаолияти давомида 11 марта жаҳон чемпионатига ҳакамлик қилган ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2015 йилда у дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. 2019 йилда эса расман ҳакамлик фаолиятини якунлаган.
Равшан Эрматов ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти сифатида фаолият кўрсатяпти.
РФИ президенти қошидаги эксперт-ҳакамлар комиссияси ўйинлардаги ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли ҳолатлар, ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорларни кўриб чиқувчи, баҳо берувчи орган ҳисобланади.
Равшан Эрматов комиссиясининг амалдаги таркибининг тўққизинчи аъзоси бўлди. Эрматовдан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов ва Эдуард Малий ҳам киритилган.