Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Россияда ҳарбий хизматчилар сони қарийб 140 минг кишига ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Владимир Путин Россия Қуролли кучлари штат сонини 137 минг ҳарбий хизматчига ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилган.
"Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг штат таркиби 2 039 758 бирлик, шу жумладан 1 150 628 нафар ҳарбий хизматчилар миқдорида белгилансин", - дейилган фармонда.
2017 йил 17 ноябрдаги олдинги фармонга мувофиқ, Россия қўшинлари сони 1 миллион 902 минг 758 нафар аскар ва офицерни, шу жумладан, 1 миллион 13 минг 628 нафар ҳарбий хизматчини ташкил этганди.