ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилганидан сўнг, мамлакатда безгакнинг тўртта янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Yonhap" агентлигини маҳаллий ОАВлар хабарига таянган ҳолда хабар бермоқда.
11 август куни Ким Чен Ин Шимолий Кореяда коронавирус устидан ғалаба қозонилганини “тантанали равишда эълон қилди”.
“Шимолий Корея шимоли-шарқий Рьянган провинциясида безгакнинг тўртта янги ҳолати ҳақида хабар берди. Бу мамлакат коронавирус инқирози устидан ғалаба қозонганини эълон қилганидан атиги икки ҳафта ўтиб содир бўлди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш идоралари зудлик билан ҳудудни ўраб олган, шунингдек, зудлик билан эпидемияга қарши гуруҳларни сафарбар қилган.