Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Калининградда ҳарбий объектларни портлатмоқчи бўлган "Азов"*нинг тарафдори қўлга олинди

ФХХ Калининград вилоятида Азов* тарафдори томонидан режаланган терактнинг олдини олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Калининградда Болтиқ флоти объектлари ва аэропортда теракт уюштиришни режалаштирган "Азов"* тарафдори қўлга олинди, деб хабар берди ФХХ матбуот хизмати.
Бошқарма маълумотларига кщра, бу 1967 йилда туғилган Калининградда истиқомат қилувчи Россия фуқароси.
“Калининград шаҳрида Россия ҳарбий-денгиз флотининг Болтиқ флоти объектлари, Храброво аэропорти ва ҳарбий хизматчиларга қарши қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатлари содир этиш ниятида бўлган “Азов”* ташкилотининг <…> тарафдори аниқланди ва қўлга олинди. ”, дейилган ахборотда.
Унинг яширин жойидан сиғими тахминан 5 килограмм тротил бўлган қўлбола бомба, “Азов”*нинг фаол аъзолари билан ёзишмалар, тарғибот адабиётлари ва тақиқланган ташкилотнинг рамзлари топилган.
Қўлга олинган шахс айбига иқрор бўлди. Махсус хизмат томонидан эълон қилинган видеода у “Правда Герашченко” Telegram-каналидаги ботга ёзганидан кейин Азов* полки вакиллари у билан боғланганини айтади.
"Улар компонентларни сотиб олиш кераклигини айтишди, мен уларни Зеленоград вилоятидаги Переславское қишлоғида жойлашган объектни портлатиш учун қўлбола портловчи қурилма ясаш учун сотиб олдим, бу Болтиқ флоти объекти", - деди у.
Унга нисбатан “Террорчилик актига тайёргарлик кўриш” ва “Ноқонуний қурол ишлаб чиқариш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
* Россияда тақиқланган террористик ташкилот